Россияда коронавируснинг "omicron" штамми билан касалланиш ҳолатлари аниқланди. Вирус Жанубий Африка Республикасидан қайтган икки кишида қайд этилган. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати (Роспотребнадзор) маълум қилди.
"Роспотребнадзор Марказий Эпидемиология илмий-тадқиқот институти томонидан ўтказилган ирсият бўйича секвенция натижасида расадхонада бўлган биринчи кунида олинган ПЗР тести ижобий бўлган икки беморда "omicron"штамми тасдиқланди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, идора матбуот хизмати Россия Федерациясига Жанубий Африкадан келган 10 нафар фуқарода ПЗР тести ижобий аниқлангани ҳақида хабар берган.
"Қаттиқ назорат олиб борилгач расадхонадаги 10 кишида коронавирус учун олинган ПЗР тест ижобий натижа кўрсатди. Бошқа беморлардан олинган намуналар таҳлили давом эттириляпти, Роспотребнадзор вазиятни алоҳида назоратга олган", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг янги B.1.1.529 штамми илк бор Ботсванада 11 ноябр куни аниқланган эди. Шундан сўнг ЖАР, Гонконг ва бошқа давлатларга тарқалди. Бугунги кунда “omicron” 27 та давлат ҳудудида аниқланган.
Унинг асосий хусусияти – ўта юқумли ва инсоннинг касал бўлиб тузалиш ва вакциналаш орқали орттирган иммунитетига чап бериб ўта олади. ЖССТ янги штаммни “хавотирли” деб тан олиб унга грек алифбосининг 15-ҳарфи – “omicron” номини берган эди.
Тасодифий хабарлар
Бир суд – бир инстанция тамойили ҳалқ манфаатларига хизмат қилади
Наманганда жорий йилнинг 11 ойи давомида 152 киши автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди
“Мобил алоқа ҳақи ҳам камида 35 минг сўм”. Жамшид Қўчқоров электр энергияси нархи паст даражада оширилганини айтди
Прокурорлар пора билан ушланди
Таиландда ўзбекистонлик сайёҳ ҳалок бўлди