Қозоғистонлик этнограф Галия Қандаулқизи аёлларга эрларига ёш хотин олиб беришни тавсия қилмоқда.
«Эркак киши қари хотини олдида яшайверса, эрта ўлади. Аксинча, ёш хотин олдида бўлса, янада ёшариб бораверади. Шунинг учун, агар эрингизни барвақт ўлимгадучор қилишни истамасангиз, унга ёш хотин олиб беринг. Эрингиз ёш хотини олдида ўзини ёшаргандек ҳис қилади ва кексаликни унутади.
Бу биринчи хотин учун ҳам фойдали. Сиз эрингизнинг ёш иккинчи хотини олдида авторитеть эканлигингизни ҳис қиласиз. У сизни катта опасидек кўради ва хизматингизни қилади. Олдингизда мажбуриятли эканлигини ҳис қилиб туради.
Бугун ким кечки овқат тайёрлашини эрнинг ўзи ҳал қилади. Биз шу ишга қўл урсак, эрларимиз соғлом бўлади, эрларимиз соғлом бўлса, халқимиз соғлом бўлади. Бувиларимиз эрлари учун иккинчи ёш хотинни танлаган бўлишарди», дейди этнограф.
Этнографнинг фикрича, иккинчи хотин демографик муаммоларни ҳам ҳал қилади. У ҳозирги аёллар аждодлари каби кўп фарзандли бўлишни истамаётганларидан ташвишда эканлигини таъкидлади.
Тасодифий хабарлар
Энди чет элда ишловчи мигрантларга ҳам солиқ солинадими? Қўмитадан изоҳ
"Автомобилга навбатлар йўқ бўлади, фақат озгина сабр қилинг" — "Ўзавтосаноат" раҳбари
Ўзбекистондаги энг қиммат уй сотилди (фото)
«Ўзгидромет» 8 июль учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Фуқаролар ниқобларсиз ва ижтимоий масофани сақламасдан юришлари мумкин бўлади фақат...