Ўзбекистон аҳолисининг 60-70 фоизи коронавирусга қарши вакцина билан эмланганидан сўнг иммунитет ҳужайралари мавжуд инсонлар ниқобларсиз юриши ва ижтимоий масофани сақламаслиги мумкин. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, вакцинация коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг олдини олади ва республика аҳолисининг 60-70 фоиз қисми вакцинация қилинса, оммавий иммунитет ҳосил бўлади. Оммавий иммунитет ҳосил қилиниши коронавирус инфекциясини назорат қилиш ва енгиб чиқишда эришилган катта ютуқ ҳисобланади.
“Вакцинациянинг тўлиқ босқичларини олган инсон организмида коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилувчи иммун ҳужайралар ишлаб чиқилади. Мазкур ҳужайралар қанча муддат ҳимоя қилиши борасида тўлиқ маълумот бўлмаса-да, бу ҳужайралар титри юқори бўлган даврда инсонга коронавирус инфекцияси юқмайди. Албатта, бундай ҳолатда вакцинация тўлиқ босқичларини олган ва иммунитет ҳужайралари мавжуд инсонлар ниқобларсиз юриши ва ижтимоий масофани сақламаслиги мумкин”, деди штаб аъзоси.
Шунингдек, АҚШ ва Европанинг баъзи давлатларида вакцина олган фуқароларга ниқобларсиз юриш, ижтимоий масофани сақламасликка рухсат берилгани эслатиб ўтилди.
Мутасаддининг фикрича, бу ушбу давлатлар аҳолиси орасида эмланганлар сони 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлгани ҳамда аҳоли орасида оммавий иммунитет ҳосил қилинишига асос мавжудлиги боис бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, AҚШнинг 119 миллион аҳолиси коронавирусга қарши тўлиқ эмланди ва эмланган америкаликлар энди жамоат жойларида ниқобсиз юриши мумкинлиги ҳақида хабар берилди.
Манба: Kun.uz
Тасодифий хабарлар
Наманганда содир бўлган ЙТҲда ота ва унинг 3 ёшли қизи ҳалок бўлди (фото)
Макгрегор 40 сонияда “Instagram қироли”ни “қамбағал”га айлантирди
Наманганда жанжални сабабини билиш учун келган йигитнинг ўзи жанжалга аралашиб қолди
“Севги изтироби” сериали намойиши яна тўхтатилди
Мағлуб бўлган Қодиров Шавкат Мирзиёевни табриклади