«Ўзгидромет» 8 июль, пайшанба куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25-27 даража, кундузи 41-43 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, Устюртда баъзида чангли бўрон билан 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-29 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-29 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-29 даража, кундузи 41-46 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 38-43 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 41-46 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 38-43 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-21 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Тасодифий хабарлар
Сербияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди
Ўзбекистонда 15 октябрдан карантин чоралари яна кучайтирилиши мумкинми?
Миллий авиакомпания директори коронавирус қурбонига айланди
Экология қўмитасининг янги раҳбари Оҳангарон маиший чиқинди полигонидаги ҳолатни ўрганди (фото)
“Samarqand Darvoza” савдо-кўнгилочар маркази очилди