Ноябрь ойининг ўрталарида диаметри 170 дан 380 метргача бўлган потенциал хавфли 2004 UE астероиди Ер яқинидан учиб кетади. Бу ҳақда NASA маълумотларига таяниб хабар берилган.
Таъкидланишича, катталиги учта футбол майдонига тенг келадиган астероид жорий йилнинг 13 ноябрь куни Ерга минимал масофада яқинлашади.
Америка агентлигининг ҳисоб-китобларига кўра, астероид сайёрамиздан 4 миллион километр узоқликда учиб ўтади, бу Ердан Ойгача бўлган 11 дан ортиқ масофани ташкил этади.
2004 UE астероиди Аполлон гуруҳининг бир қисми бўлиб, парвоз йўллари Ер орбитаси билан кесишадиган потенциал хавфли астероиддир. Астероиднинг биринчи кузатуви 2004 йилга тўғри келади. Кейинги сафар астероид 2051 йилда Ерга яқинлашади.
Тасодифий хабарлар
Корпоратив тадбир ўтказганлар жавобгарликка тортилади – ССВ
Ўзбекистон Президентининг Эронга ташрифи икки томонлама ҳамкорликнинг янги устувор йўналишларини белгилаб берди
82-ўлим: Маданият вазирлиги 32 ёшли ходими коронавирусдан вафот этди
Наманганда ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилиши мумкин
Вазир Озодбек Назарбеков яна рекламага тушди