Ижтимоий тармоқларда Бухорода 13 ёшли қиз чўлда 4 нафар эркак томонидан зўрлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов маълумот берди.
Тарқалган хабарларга кўра, қиз акасининг оиласи билан бирга яшаган. Қизнинг келинойиси уни бегона эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбур қилиб келган.
Қиз доимий тарзда эркаклар томонидан зўрланиб келган. Келинойиси уни яна 4 нафар эркак қўлига топширган. Эркаклар эса қизни чўлдаги кулбалардан бирига мажбурлаб, олиб боришган. Ҳайдовчидан ташқари, уч нафар эркак 13 ёшли қизни навбатма-навбат зўрлаган.
Ушбу ҳолатни Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов тасдиқлади.
Унга кўра, ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бу модда билан шахс ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Шунингдек, ушбу жиноятга алоқадор шахслар кенг доирасини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
11 синф ўқувчиси синфдошини пичоқлаб қўйди
«Ўзгидромет» чанг бўронидан энг кўп жабр кўрган шаҳарлар рўйхатини эълон қилди
Жарқўрғонда суд ходимининг калтакланиши бўйича очилган жиноят иши тугатилди
Фарғонада ота хотини ва икки боласининг қотилига айланди
Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Баҳромжон Нурматов оғир хасталикдан сўнг вафот этди