Украинага ҳужум бошлаган Россия Федерацияси армияси Чистополье, Новополтавка, Жовтневени эгаллагани ва фронт чизиғини тан олинмаган россияпараст Донецк халқ республикаси бўлинмалари билан тенглаштирди. Балаклея шаҳри ҳам украинлардан тортиб олинган.Бу ҳақда бугун, 3 март куни Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игор Конашенков маълум қилди.
“Россия армияси Украина тинч аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрмоқда”, деган у.
Конашенковнинг қўшимча қилишича, ДХР кучлари Мариуполь шаҳри қуршовини торайтириб, қатор аҳоли пунктларини назоратга олган.
“ДХР қуролли кучлари бўлинмалари Мариуполь шаҳри қуршовини торайтирди, шунингдек, Виноградное, Сартана ва Водяное аҳоли пунктларини назорат остига олди”, деган у.
Конашенковнинг қўшимча қилишича, ЛХР қўшинлари бир суткада 4 км илгарилаб, Северодонецк шимолий чеккасига етиб борган.
“ЛХР қўшинлари гуруҳи Россия қуролли кучларининг кўмагида ҳужум операцияларини давом эттирди ва Красний Лиман - Приволе чизиғи - Северодонецк шимолий чеккасига етиб келди”, деган Конашенков.
Тасодифий хабарлар
Хавфли дрифт қилган «учар»лар ушланди
Россияда йирик миқдорда гиёҳванд модда сотаётган ўзбекистонлик қўлга олинди
Алимент тўламагани учун маъмурий қамоқ тайинланди...
Сайёр савдо нуқталари орқали кийим-кечак савдосига рухсат берилади
Тайвань компанияси Саудия Арабистонида микрочип ишлаб чиқармоқчи