Бухорода одам савдоси билан шуғулланиб, 18 ёшли қизни фоҳишалик қилишга мажбурлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Улар мижоздан 800 минг сўм олаётганда ушланган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бухоро шаҳарнинг Б.Нақшбанд кўчасида яшовчи, 33 ёшли Р.Ҳ. исмли аёл, 22 ёшли таниши Р.Л. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, шу кўчада вақтинча истиқомат қилиб келаётган 18 ёшли К.С.ни жорий йилнинг 4 сентябрь куни алдов йўли билан ўз уйига олиб келиб, ундан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш мақсадида фуқаролик паспортини олиб қўйган. Жорий йилнинг 4 сентябрь кунидан 8 октябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида моддий ҳақ эвазига бегона эркаклар билан жинсий алоқа қилиб фоҳишалик қилишга мажбурлаган.
9 октябрь куни ўз уйи яқинида К.С.ни навбатдаги мижозга 800 минг сўмга пуллаб, ўзга бир эркак билан жинсий алоқада бўлишга мажбурлаб одам савдоси жиноятини содир этган.
Хабарга кўра, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари гумон қилинувчи Р.Ҳ. ва унинг шеригини жиноят устида қўлга олган. Улардан махсус ишлов берилган 800 минг сўм нақд пул ва К.С.нинг фуқаролик паспорти тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Р.Ҳ. ва Р.Л.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “в”, ”г”, ”э” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Газ қуйиш шаҳобчасига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
“UzAuto Motors” энг оммабоп автомобильларнинг сотувини тўхтатди
22 та депутат Бобожоновга “Босар-тусарини билмаган депутат” номли видеолавҳа юзасидан мурожаат йўллади
Тошкентда маст ўғил отасини дўппослаб, ертўлага қамаб қўйди
Наманган вилоятида 17 нафар бемор коронавирусдан соғайди