Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир ҳайдовчи ҳалок бўлди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, кўнгилсиз ҳодиса 29 май куни соат 04:20 ларда Тошкент—Ўш А373 автомобиль йўлининг 1-километрида Самарқанд вилоятидан келаётган Nexia-3 билан содир бўлган. Енгил машина ҳайдовчисининг ухлаб қолишини натижасида автомобиль йўлнинг ўнг тарафидаги дўнгликка бориб урилган.
Олинган тан жароҳатлари оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.
Машина ичида бўлган йўловчилардан бирининг сўзларига кўра, у ҳаракатланиш вақтида бир неча бор 26 ёшли ҳайдовчини ухлаб қолаётгани, тўхтатиб дам олиши тўғрисида огоҳлантирган. Бироқ ҳайдовчи 5-10 дақиқа дам олиб, ўзини яхши ҳис қилаётганини айтган ва ҳаракатланишни давом эттирган.
Тасодифий хабарлар
Қуйи Чирчиқда эр шаърий никоҳдаги аёлини ўлдириб, жасадини бўлаклаб кўмиб ташлади
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш бўйича антирекорд янгиланди
Бугундан ҳаво илий бошлайди
«Агар шундай бўлса, ҳолимизга вой ўртоқлар» — Расул Кушербаев
Наманганда 1 ойлик чақалоқни сотмоқчи бўлган она ва туғруқхона мудирасига жиноят иши қўзғатилди