Ўзбекистон Марказий банки тижорат банкларида пул ўтказмалари бўйича назоратни кучайтиришни назарда тутувчи янги талабларни жорий этишни таклиф қилди.
Лойиҳага кўра, эндиликда 25 базавий ҳисоблаш миқдоридан (10,3 млн сўм) юқори бўлган пул ўтказмалари бўйича маълумотлар янада батафсил тарзда тақдим этилиши талаб қилинади.
Янги қоидалар FATF (жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш бўйича халқаро гуруҳ) тавсиялари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, улар тижорат ва микромолия банкларига татбиқ этилади.
Унга кўра:
- пул ўтказмалари жўнатувчидан қабул қилувчигача тўлиқ кузатиб борилиши шарт бўлади;
- операцияни кузатиш учун ҳисоб рақами ёки махсус идентификатор кўрсатилиши талаб этилади;
- жисмоний шахслар учун қўшимча равишда яшаш манзили ва туғилган санаси, юридик шахслар учун эса СТИР (ИНН) кўрсатилиши керак бўлади;
- қабул қилувчи ҳақидаги маълумотлар ҳам кенгайтирилиб, унинг жойлашуви (шаҳар ёки мамлакат) ҳам киритилади.
Шунингдек, банклар ички пул ўтказмаларида жўнатувчи ва қабул қилувчи ҳақидаги маълумотларни, жумладан жисмоний шахснинг ПИНФЛ рақамини тақдим этиши лозим бўлади.
25 БҲМдан кам бўлган ўтказмалар учун эса соддалаштирилган талаблар сақланиб, фақат жўнатувчи ва қабул қилувчи номи ҳамда операция идентификатори кўрсатилиши кифоя қилади.
Бундан ташқари:
- банклар карта орқали амалга ошириладиган тўловларда карта рақамининг тўлиқ кузатилишини таъминлаши шарт бўлади;
- нақд пул ечиш операциялари ҳам қўшимча маълумотлар билан бирга юритилади;
- халқаро нақд пул ечиш ҳолатларида банклар мижоз ҳақидаги маълумотларни 3 иш куни ичида тақдим этиши керак бўлади.
Мазкур ўзгартишлар муҳокамаси 4 апрелгача давом этади.
Тасодифий хабарлар
Киев остонасида Россиянинг учта учоғи уриб туширилди
«Қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса – очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади» — Президент
Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди
Наманганда фоҳишаларнинг «мама роза»си қўлга олинди
Депутатлар “тонировка” масаласида Ҳукуматга таклиф билан чиқди