Тошкент шаҳар маъмурий суди Монополияга қарши курашиш қўмитасининг шу йилнинг 30 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан келтирган апелляция шикоятини суд қабул қилди.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар маъмурий суди 11 декабрь куни «UzAuto Motors» ишини қайта кўриб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, «UzAuto Motors»нинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссияси қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги шикоят аризаси бўйича шу йилнинг 30 октябрь куни суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинганди.
Қўмита вакиллари суднинг қароридан норози бўлиб, юқори инстанцияга мурожаат этишини билдирганди.
Kun.uz’нинг Олий суддаги манбаси маълумотига кўра, Монополияга қарши курашиш қўмитаси апелляция шикоятини келтириб, «UzAuto Motors» аризасини қаноатлантиришни рад этиши ва янги ҳал қилув қарори қабул қилишини сўраган.
Маълумот учун, Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан, аризачи «UzAuto Motors» АЖнинг жавобгар Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан шикоят аризаси қаноатлантирилди ва Махсус комиссиянинг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарори ҳақиқий эмас, деб топилди.
Қўмитанинг бошқарма бошлиғи Улуғбек Давлатов жорий йил 26 август куни Kun.uz’га берган интервьюсида махсус комиссия томонидан қабул қилинган қарор моҳияти ва воқеалар ривожи ҳақида гапириб берганди.
Судья Ғолиб Давлатов 30 октябр куни «UzAuto Motors» иши бўйича ўз қарорини шарҳлаб берганди. Шундан кейин, жамоатчиликда яна саволлар пайдо бўла бошлади. Kun.uz судьянинг ўз қарорига берган шарҳини қонун манбалари билан солиштириб кўрган.
Тасодифий хабарлар
ОИТСга чалинган бўлса-да, эркаклар билан яқин муносабатда бўлган қиз аниқланди (ВИДЕО)
Мақсуда Ворисова: «Ислом Каримовга миллионлаб иш ўринлари ҳақида сохта ахборотлар кирарди»
Доллар курси биринчи марта 10 740 сўмга қадар кўтарилди
Президент «Ўзбекистон – 2030» стратегияси тўғрисида фармон имзолади
Туркияга кетаётган ўзбекистонликлар диққатига!