Бугунги кунда пойтахт олийгоҳларида 250 минг талаба таълим олмоқда. Келгуси беш йилда бу кўрсаткич 2 баробарга ошади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилиб ўтди.
Амалдаги давлат раҳбарининг таъкидлашича, олий таълим соҳасида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
- бугунги учрашув ўтказилаётган «Ёшлар шаҳарчаси»нинг қувватлари кенгайтирилади ва унинг инфратузилмаси янгиланади;
- Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб, бир нечта олийгоҳларни боғлаган ҳолда, 25 минг ўринли кампуслар ташкил этилади;
- камида 20 та олийгоҳ таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади;
- Миллий университет ва Техника университетини жаҳоннинг нуфузли рейтингларига кириши бўйича алоҳида дастур қабул қилинади;
- келгуси беш йилда зарур бўладиган янги касблар бўйича, нуфузли хорижий университетлар билан бирга, камида 10 та янги олийгоҳ ташкил этилиб, амалда ишлаб турганлари билан, уларнинг жами сони 31 тага етади;
- магистратурада таълим олиш учун, Тошкент шаҳридаги хорижий ва нодавлат олийгоҳларга – 200 та ҳамда хотин-қизлар учун давлат олийгоҳларига 500 та давлат гранти берилади;
- ҳар бир талабага ойига 5 Гигабайт бепул интернет берилади.
Тасодифий хабарлар
Путин топшириғи: Ўзбекистон ва Россия ҳисоб-китобларда рублга ўтиши мумкин
Буюк Британия Алишер Усмонов компанияси ва Каримовлар оиласига санкция киритди
«АЛИФБE» КИТОБИНГ МУБОРАК, ЎҒЛИМ!
Президент ҳоким ва полиция бошлиқларини ишдан бўшатиш ҳақида топшириқ берди
“Снос” масаласида фуқароларнинг “қўли узунлашди”