Россия Жанубий Африка Республикаси Президенти Кирил Рамафосанинг август ойида бўлиб ўтадиган BRICS саммитида Россия раҳбари Владимир Путинни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан алмаштириш ҳақидаги илтимосини рад этди. Бу ҳақда Африка давлати вице-президенти Пол Машатиле “Mail & Guardian” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Жанубий Африка томони Россия Ташқи ишлар вазири бўлажак тадбирда Россия делегациясига бошчилик қилиш истагини билдирган.
“Биз Рим статутисига риоя қилишимизни тушунамиз, лекин бировни таклиф қилиб, кейин қамаб қўя олмаймиз. Келмаса хурсанд бўлардик", дейди Пол Машатиле.
Шунингдек, у Ҳиндистон ва Бразилия саммитни Хитойга кўчириш вариантини рад этганини қўшимча қилган.
Аввалроқ Жанубий Африка Россия Президенти Владимир Путин август ойида бўлиб ўтадиган BRICS саммитига борса, Халқаро жиноий суд (ХЖС)нинг уни ҳибсга олиш учун чиқарган ордерини четлаб ўтиш вариантларини кўриб чиқаётганди. Жумладан, унинг ўрнига Россия Ташқи ишлар вазири Сегей Лавровнинг ушбу саммитда иштирок этиши сўралган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 март куни Гаагадаги Халқаро жиноий суд Россия Президенти Владимир Путин ва болалар омбудсмани Мария Львова-Беловани ҳибсга олишга ордер берган, чунки улар болаларнинг ноқонуний депортацияси билан боғлиқ ҳарбий жиноятлар учун жавобгар деб топилганди. Жанубий Африка ҳукумати Владимир Путинни бўлажак BRICS саммитида иштирок этишдан бош тортишга чақирди ва Кремлни Путинни видеоалоқа орқали саммитда иштирок этишга кўндиришга уринди.
Маълумот учун, BRICS давлатларига Россия, Бразилия, Хитой, Ҳиндистон ва Жанубий Африка киради. Шунингдек, аввалроқ 19 та давлат BRICS гуруҳига қўшилиш ниятини билдирганди.
Тасодифий хабарлар
«Қўрқиб кетдим» – Шавкат Мирзиёев машинада Тошкентни айланганини айтди
Польша Россия билан чегарада тўсиқ қуришни бошлайди
Baykalda 40 ta shaman yomg‘ir chaqirish uchun to‘planmoqchi
Наманганда “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди
Британия разведкаси "Вагнер" нинг янги ҳомийси ким бўлишини айтди