Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 1 429 437 нафарни ташкил этмоқда. Ҳозирга қадар 82 074 бемор вафот этди. Инфекциядан 300 767 (кеча 277 331) киши шифо топиб, тузалиб кетди.
Ўзбекистонда сўнгги 24 соат ичида коронавирусга чалинганлар 472 нафарни ташкил қилмоқда. 30 киши бутунлай соғайган бўлса, 2 киши вафот этди.
Қозоғистонда ушбу инфекциядан зарарланганлар сони умумий ҳисобда 704 нафарга етди. Сўнгги 24 соат ичида улар сони 7 нафарга кўпайган. Коронавирусдан 6 киши вафот этган бўлса, 51 (кеча 46) бемор ундан шифо топган.
Аргентина Миллий университети коронавирус фонида тиббий ниқобларни 3D-принтерларидан чиқаришни бошлади. ОАВ маълумотига кўра, битта ниқобни тайёрлашга бир ярим соат вақт кетади. Ҳозирча бундай ниқоблардан 720 таси тайёрланган. Мамлакатдаги яна 12 та тиббиёт муассасасида ушбу ниқобларни тайёрлаш йўлга қўйилади.
Хитой ҳукумати бир вақтлан бутун дунё бўйича коронавирус ўчоғи ҳисобланмиш Ухань шаҳридаги ҳаракатларга қўйилган барча чекловларни олиб ташлади. Шаҳар 8 январдан бошлаб – 76 кун изоляцияда бўлди.
АҚШнинг Иллинойс штати губернатори Жей Роберт Прицкернинг маълум қилишича, коронавирус сабаб хавф остида қолган 1 100 нафардан ортиқ маҳбус озодликка чиқарилган. Сўнгги 24 соат ичида АҚШда вирусдан зарарланганлар сони 383 мингга етди. 10 021 бемор оламдан ўтди.
Мисрнинг валюта захираси коронавирус сабаб март ойида 5 миллиард долларга камайди. Мамлакат Марказий банкининг маълум қилишича, қолган захира саккиз ойга етади. Банк маълумотларига кўра, Мисрнинг халқаро валюта захиралари мамлакат тарихида биринчи марта рекорд даражага – 45 миллиард долларга етди.
Дунёнинг бошқа давлатларида қуйидаги ҳолат кузатилмоқда: Германияда 107 минг киши коронавирусдан зарарланди, шунингдек, 36 минг бемор ундан шифо топди. Францияда эса, мамлакатда инфекция аниқланганидан бери, ундан вафот этган сони 10 мингдан ошди. Айни пайтда мамлакатда вирус билан зарарланган 30 минг атрофида бемор шифохоналарга ётқизилган. Улардан 7,1 мингги жонлантириш бўлимида қолмоқда. Туркияда сўнгги 24 соат ичида 7 минг одам вирус билан зарарланди ва мамлакат бўйлаб улар сони 34 мингдан ошди.
Сарвар Анвар ўғли
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда Telegram орқали фаолият олиб борган молиявий пирамида фош этилди
Дубай шаҳзодаси ов қилиш учун Ўзбекистонга келди
Ваҳшийликни видеога олиб интернетга тарқатганлар қамоққа олинди – ИИБ
Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга бағишланди
Ўзбекистон олтин-валюта захираси 2,3 фоизга ўсди