“Namanganliklar.uz” ва “Аччиқ хақиқат” телеграм каналлари орқали 2021 йилнинг 22 сентябрь куни “Шанбаликка ўкитувчининг розилигисиз ойлигидан пул олиб ушланган” мавзусида ёритилган мақола юзасидан расмий муносабат берилди.
Наманган шаҳар Давлатобод тумани ҳалқ таълими бўлими “Namanganliklar.uz” ва “Аччиқ хақиқат” телеграм каналлари орқали ёритилган мақоласи юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамини нишонлашга муносиб тайёргарлик кўриш, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори асосида вилоятда ободонлаштириш ойлигини ташкил этиш, соғлом турмуш тарзи ва санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилгиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги 455-F-сонли ҳамда Наманган вилояти ҳокимлигининг 2021 йил 20 августдаги 87-6-0-F/21-сонли фармойишлари қабул қилинган. Ушбу фармойишнинг 6-бандида умумхалқ хайрия хашарини ўтказиш муносабати билан бошқарма, идора ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг маблағлари “Махалла” хайрия жамоат фондига ўтказилиши кўрсатиб ўтилган.
Бундан ташқари, Наманган вилояти хокимлигининг 2021 йилнинг 25 август куни 02/10-2758-сон хати иловаси билан Давлатобод тумани халқ таълими бўлимида фаолият олиб бораётган 2129 нафар ишчи ходимларга 218 138 000 сўм бир кунлик иш ҳаққи режаси белгиланган бўлиб, тумандаги умумтаълим мактабларининг касаба уюшма йиғилиш баёнига асосан 144 380 096 сўм маблағ “Махалла” хайрия жамоат фондига ўтказиб берилганлигини билдирилади.
Давлатобод тумани ҳалқ таълими бўлими мудири И.Абдукадиров
Тасодифий хабарлар
Аҳмад Масъуд Имомали Раҳмондан ёрдам сўради
Оилалар яраштирилмоқда
3 мактабнинг юқори синф ўқувчи қизлари жанжаллашди
Россия элчихонаси ўзбекистонликлар урушга жўнатилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Ukrainada ikki boshli chaqaloq tug‘ilishiga tashqi omillar ta’sir qilganligi taxmin qilindi