Буюк Британия умумий амалиёт шифокорлари мамлакатда шамоллаш, грипп, йўтал ва нафас олиш оғирлашиши сабабли тез ёрдамга мурожаатлар кўпайгани ҳақида огоҳлантиришмоқда, ёзмоқда «The Tegraph».
Улар асосан ПЗР-тести манфий бўлишига қарамай, ковидникига ўхшаш аломатлардан шикоят қилаётган 15 дан 44 ёшгача бўлган беморлар.
Беморлар асосан кўкракдан келувчи йўтал ҳамда таъм ва ҳид йўқолиши ҳамроҳлигидаги ҳолсизлик, тинкани қуритувчи тумов, касалликнинг тўлқинсимон кечишидан қийналишмоқда. Ҳолбуки, касалликка чалинганларнинг кўпчилиги коронавирусга қарши эмланишган. Шифокорлар «супершамоллаш»нинг уч ҳафтагача давом этишини, айрим ҳолатларда беш ҳафтагача чўзилганини ҳам қайд этишган.
Эҳтимол бу коронавирус пандемияси сабабли бир ярим йилдан бери давом этаётган ижтимоий масофа сақлаш, ниқоблар тақиш, қўлларга дезинфекция воситалари билан мунтазам ишлов бериш каби чоралар оқибати — одамлар оддий шамоллаш қаршисида ҳам ожизлашиб қолган. Айрим мутахассислар айни ҳолатни одатий миқдордаги вируслар ва бактериялар таъсирига учрамаган одамлар вирус билан тўқнашганда юз берадиган «иммунитет танқислиги», деб баҳолашмоқда.
Тасодифий хабарлар
Тезкор! Муниса Ризаева ва оила аъзолари касалхонага ётқизилди
Панжшер аҳолиси “Толибон”га қарши намойиш ўтказди (видео)
OpenAI янги AI модели GPT-5’ни тақдим этди
Одил Aҳмедов янги жамоада тўп суради
Судлар фаолиятида замонавий ахборот технологиялари жорий этиш ҳуқуқий асоси