
Наманган шаҳар ҳокимлиги ва Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши ёшлар билан ишлаш масаласида янги иш услубини амалиётга жорий этишни бошлади. Бу ҳақида Namanganliklar.uz оммавий ахборот воситасига Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Музаффар Жамолитдинов маълум қилди.
Янги услубга кўра эндиликда ёшлар мурожаатлари сессияларда тингланиб мурожаатларни хал этиш бўйича жойида қарорлар қабул қилинади.

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг XXI-сессиясида ушбу амалиёт дастлабки тажриба синов тариқасида жорий этилди. Ушбу сессияда шаҳарнинг 29 нафар ёшлари мурожаатлари тингланиб, мурожаатларни хал этиш бўйича масъуллар бириктирилди. Ёшлар мурожаатларини хал этишни эса назорат қилиш депутатлар зиммасига юклатилди.

Бу амалиёт шу жихати билан самаралики эндиликда ёшларнинг ҳар бир мурожаати ижроси депутатлар назоратида бўлгани учун хал этилмасдан ёки эътиборсиз қоладиган мурожаатлар бўлмайди.
Депутатлар эса ўз сайлов округида яшайдиган ёшларни мурожаатларини хал этилиши устидан ўрнатилган назорат ва натижалар бўйича кейинги сессияларда Кенгашга ахборот бериб боради.

Қолаверса ёшларни Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессияларида иштирок этиши очиқлик сиёсатини Наманган шаҳридаги амалий исботи бўлиб хизмат қилади.
Тасодифий хабарлар
Уйчи туманида вилоят суди томонидан сайёр қабул ўтказилди
Самимий қутловлар
Geoaxborot, telemeditsina va avtomatik tashxis — superkompyuterning yana qanday imkoniyatlari bor?
Вилоятларда 310 та янги автобус йўналишлари ташкил этилади
Айрим ҳудудларда чангли бўрон кузатилади