Сув ресурслари бўйича келишмовчиликлар дунё бўйлаб кўплаб кескин вазиятларнинг негизида ётади. Бу ҳақда «Анадолу» агентлиги хабарига кўра, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулда Банк Зираат томонидан ташкил этилган қишлоқ хўжалиги тадбирида сўзлаган нутқида маълум қилган.
Эрдўғон шундай хавотирли жараёнлар Осиё, Америка, Шимолий Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларида кузатилаётганини қайд этди.
❕ Давлат раҳбари ўз нутқида жаҳонда сув можаролари хавфи борлигини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, «иқлим ўзгаришининг салбий таъсири туфайли сув манбалари ва сув омборлари можаро зонасига айланиб бормоқда».
✍️ Туркия раҳбари, шунингдек, Туркиянинг глобал озиқ-овқат инқирозининг олдини олишга қўшган ҳиссасини таъкидлади: «Туркиянинг саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилган Қора денгиз ташаббуси туфайли кўплаб минтақаларда, биринчи навбатда, Африкада очарчиликнинг олдини олиш мумкин бўлди».
Туркия президенти ўз нутқида Ғарб давлатларининг мустамлакачилик ўтмишини ҳам танқид қилди. «Бир томчи ёғи бир томчи қондан қиммат бўлган мустамлакачилар ўз ҳукмронлигини таъминлаш учун ҳар қандай йўлни ишга солишди», - дейди у. «Биз Африкадаги Ғарб давлатларининг инсон ҳуқуқлари ҳақида ваъз қилаётган ҳаракатларидан жуда хабардормиз.»
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон Россия томонидан қўшиб олинган Украинанинг 4 ҳудудини тан олмади
Президент тўрт давлат элчиларини қабул қилди
Жаҳон чемпионатини тўлиқ томоша қилиш учун қанча умр керак?
Тошкентда автокран ёниб кетди, ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди
COVID соясида қолган ОИТС: БМТ дунё учун хавотирли огоҳлантириш билан чиқди