Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Т.Д. ўзгалар ишончига кириб, ноқонуний бойлик орттириш мақсадида, фуқаро Н.га меҳмонхона ва умумий овқатланиш шаҳобчаси қуриш учун Оқдарё тумани ҳудудидан 3 гектар ер майдонини танишлари кўмагида аукцион савдоси орқали олиб бериш эвазига 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департаментнинг Косонсой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Қ. фуқаро Қ.га 1 гектар ер майдонини 18 000 АҚШ долларига танишлари орқали расмийлаштириб олиб беришга келишиб, шундан 5 000 АҚШ доллари ва 43 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда масжид ва мактаб ёнида алкоголь ва тамаки сотиш тақиқланди
Аҳад Қаюм "Миллион" жамоасининг янги аъзосига айландими?
Коронавирус: Бугун 4 ўлим ва 485 та янги ҳолат қайд этилди
Россияда йўқолган самолётнинг қолдиқлари топилди
Депутатлар ва Ўзавтомоторс ишида янги ўйинчи: Алишер Қодиров ЎзЛиДеПни айбдор сифатида кўряпти