— Алиментдан қарздорлигим борлиги учун ҳеч қайси ташкилот ишгаолмаяпти. Қонун бўйича бу тўғрими?
— Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексини 78-моддасига асосан Ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйилмайди.
Қуйидагилар ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш деб ҳисобланади:
* ушбу Кодекс 6-моддасининг биринчи қисми талабларининг бузилиши;
* иш берувчи томонидан таклиф қилинган шахсларни ишга қабул қилмаслик;
* иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузиши шарт бўлган шахсларни (белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахсларни; ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларни тегишинча уларнинг ҳомиладорлиги ёки боласи борлигини важ қилиб) ишга қабул қилмаслик;
* муқаддам судланган шахсларни ишга қабул қилмаслик, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно, ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик;
Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, ходимнинг талаби билан иш берувчи ишгақабул қилишни рад этишнинг сабабини асослаб уч кун муддат ичида ёзма жавоб бериши шарт, бу жавоб ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим. Асослантирилган жавоб бериш ҳақидаги талабларни қондиришни рад этиш ходимнинг ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилишига тўсиқ бўлмайди.
Саволга Олий суднинг Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси катта консультанти Достон Жураев жавоб берди
Тасодифий хабарлар
Хитойликларга Россияга кириш тақиқланди
АҚШ Ўзбекистонга Яқин Шарқдан аёллар ва болаларни қайтаришда кўмак бермоқчи
Наманган ва Самарқандда 2,1 млрд сўмлик газни ўғирлаганлар ушланди
Футболчиларимдан ғурурланаман. Улар яхши ўйнади – Каннаваро
Исроил АҚШнинг Ғазога ёрдам жўнатишини тўхтатиб қўйди