Тошкент кўчаларида ҳайдовчи эшакни “Spark”га боғлаб жониворни азоблаб судраб кетаётгани ҳақидаги видео тарқалди.
Ушбу ҳолатни ён-атрофда транспорт воситасини бошқариб келаётган ҳайдовчилар кўриб қолган ва суратга олган. Воқеага гувоҳ бўлганлардан бири телефон камерасига тасвирга олинган видеони ижтимоий тармоққа жойлади.
Тармоқ кузатувчиси бўлган аёл бу видеони “Меҳр ва оқибат” жониворларни ҳимоя қилиш жамияти нодавлат ташкилотига юборди.
ННТ эса бу аянчли ҳолат бўйича суриштирув олиб боришни сўраб, Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилди. Шу тариқа ИИББ ходимлари ҳам бу зўравонлик ҳолатига эътибор қаратишди.
Жониворларга нисбатан жоҳиллик билан муносабатда бўлиш ҳолатларида айбдорлар Ўзбекистон Республикаси маъмурий кодексининг 111 моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилади. Қолаверса амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларида ҳам бунга нисбатан муайян жавобгарлик белгиланган.
Ҳозирда жониворга азоб берган ҳайдовчининг шахси аниқланган, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Собиқ молия вазири замбилда судга олиб борилди
«Nexia» ва «SHACMAN» тўқнашиши фожиа билан тугади
Маҳалла раиси Kun.uz сайтига ёлғон маълумот бергани маълум бўлди
Осиё мамлакатлари янги штаммнинг навбатдаги "нишон"и бўлмоқда
Мирзиёев Ўзбекистонда кутилаётган янги хавф ҳақида гапирди