Ўзбекистон бўйлаб 9 декабрь куни ҳам ёғингарчилик (ёмғир ва қор) сақланиб қолади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Тошкeнт шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади. Шарқий ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3 даража илиқ, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Рeспубликаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 20-22 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 20-22 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Тошкeнт, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятарида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 4 даража совуқ-1 даража илиқ бўлади.
Тасодифий хабарлар
Андижонда 19 ёшли товломачи қўлга олинди
Наманган, Андижон, Фарғона вилоятлари аҳолиси огоҳлантирилди
Бугундан бошлаб барча дон ва ун очиқ биржада сотилади
Иссиқ сувнинг ҳароратига қараб пул тўланади
Коронавирус билан боғлиқ учта маълумот қуруқ сафсата эканлиги маълум бўлди