АҚШ ва Исроил Ал-Ақсо масжиди устидан назорат ўрнатмоқчи

АҚШ ва Исроил Ал-Ақсо масжиди устидан назорат ўрнатмоқчи

АҚШ ва Исроил Иорданиянинг Қуддусдаги Ал-Ақсо мажмуаси устидан тарихий васийлик ҳуқуқини бекор қилиш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Бу ҳақда “Middle East Eye” хабар берди.


Ушбу режа оқибатида Иорданиянинг Қуддусдаги диний бошқарувдаги роли камайиши ва унинг ўрнини Исроил манфаатларига яқинроқ янги келишув эгаллаши мумкинлиги айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, таклиф АҚШ Президентининг куёви, собиқ маслаҳатчи Жаред Кушнер ҳамда АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби томонидан илгари сурилган. Режага кўра, Иордания томонидан бошқариладиган “Вақф” ташкилоти ваколатлари бекор қилиниб, унинг ўрнига Исроил ҳукумати томонидан янги бошқарув органи тузилиши кўзда тутилган.

Ушбу янги тизим Ал-Ақсо мажмуасини “кўп динли марказ” сифатида эълон қилиши ва яҳудийларга ҳам кенгроқ кириш ҳамда жамоавий ибодат қилиш имконини бериши мумкинлиги айтилмоқда.

Шунингдек, Исроил томони масжид имомлари, хутбалар ва диний раҳбарлар тайинланишида ҳам катта таъсирга эга бўлиши мумкинлиги билдирилган.

Манбаларага кўра, АҚШ томонидан тайёрланган ҳужжатда Ал-Ақсонинг мусулмонларга тегишли диний мақомини ўзгартириб, уни барча “Иброҳимий динлар” вакиллари ташриф буюрадиган сайёҳлик масканига айлантириш таклифи ҳам мавжуд.

Хабарларда айтилишича, Баҳрайн, Миср, Марокаш ва БАА бу таклиф ҳақида хабардор қилинган. Саудия Арабистони эса мазкур ташаббусга қарши чиққан.

Иордания томони эса бу режани кескин танқид қилиб, Ал-Ақсо устидан Ҳошимийлар васийлиги минтақавий барқарорликнинг асосий кафолати эканини таъкидлаган. Шу билан бирга, Иордания парламенти ҳам Исроилнинг Ал-Ақсо атрофидаги ер ва исломий мулкларни назорат қилишга уринишларини қоралаган.


Теглар:
×