Прокуратура органлари томонидан сайёр қабуллар ва ёшлар билан учрашувлар ташкил этиш орқали аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш борасидаги амалий тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.



Наманган вилоят прокурори Жаҳонгир Жўраевич Хатамов томонидан бугун Поп туманида ўтказилган навбатдаги сайёр қабул ва ёшлар билан учрашуви бу борадаги тадбирларнинг амалий давоми бўлди.
Тадбирда қатнашган жами 38 нафар фуқаролардан кредит ажратиш, ишга жойлаштириш, алимент ундириш, субсидия хисобидан инкубатор олиш каби жами 25 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди ва уларнинг 12 таси жойида ҳал этилиб, 13 таси бўйича тегишли идораларга муддатлар белгиланиб, топшириқлар берилди.



Мисол учун, “Туман” МФЙда яшовчи фуқаро Н.Ғофуровани ДТ "Халқ банк" туман филиалига ҳамда “Чортоқ” МФЙда яшовчи фуқаро А.Турғуновни "Art soft holding" МЧЖ тасарруфидаги "Машина трактор парки"га ишга жойлаштирилиши ижобий ҳал этиб берилди.
Мурожаатларни тўлиқ ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши назоратга олинди.
Тасодифий хабарлар
Карантин қонунсизлик дегани эмас: жарима майдонига қўйилган автомобиллар қўйиб юборилиши керак
Наманганда бир кечада иккита ЙТҲда 4 киши вафот этди
Hindistonning 132 qishlog‘ida uch oyda bitta ham qiz tug‘ilmagach, hukumat jinoiy ish ochdi
Ўзбекистонлик мигрантларнинг темир йўл орқали Россияга киришида янги тартиб ўрнатилади
Камерун фуқаролари ўзбекистонликларнинг 340 минг доллар пулини ўзлаштиргани аниқланди