Бугун, 21 июнь куни Наманган вилоят прокурори Жаҳонгир Хатамов томонидан Мингбулоқ тумани 2-сектор ҳудудидаги “Қўриқобод”, “Дамкўл”, “Маданият” ва “Ўртақишлоқ” маҳаллаларида истиқомат қилувчи “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган ва ишсиз 93 нафар фуқароларга ғалладан бўшаган 0,25 гектардан жами 23,25 гектар ер майдонлари шартнома асосида тарқатилди.




Хусусан, “Истиқбол” массиви ҳудудидаги “Кумушбиби Мўйдинова” фермер хўжалигидан “Қўриқобод” маҳалласида яшовчи 16 нафар фуқарога 4 гектар, “Бураматут тола сервис” фермер хўжалигидан “Маданият” маҳалласида яшовчи 28 нафар фуқарога 7 гектар, “Бахромбек Абдурасулов” фермер хўжалигидан “Ўртақишлоқ” маҳалласида яшовчи 25 нафар фуқарога 6,25 гектар ва “Хоразм” массиви ҳудудидаги “Неъматилла Тўхтаназар” фермер хўжалигидан “Дамкўл” маҳалласида яшовчи 14 нафар фуқарога 3,5 гектар ер майдонлари тарқатилди.
Наманган вилоят прокуратураси
Тасодифий хабарлар
Вохисов Дилшоджон Абдукаххорович Давлатобод тумани ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди
Кушербоев ҳайратда! У Ангрен нефть базаси қаердан пайдо бўлиб қолганига қизиқяпти
Facebook, Telegram, YouTube ва Instagram блокланиши ортидан яна икки амалдор ишдан олинди
Гавайида ёнғинлар тўхтамаяпти: саксон киши қурбон бўлди
Хонанда Райҳон: "Ҳайратдаман. Бу жуда ёмон янгилик"