«Ўзгидромет» дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди. Декабр ойининг бошида об-ҳавони белгилаган совуқ антициклон мамлакатимизни тарк этди. Ниҳоят ҳудудимизга илиқ ҳаво массалари кириб келди, ҳаво ҳарорати кескин кўтарилди, қор бутунлай эриб кетди.
Бугун ушбу ҳолат сақланиб туради, Ўзбекистон бўйича қуёшли ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Тошкент вилоятида баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Кундузи ҳаво 9-14° илиқгача, баъзи жойларда 16-18° илиқгача исийди, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 4-5° юқоридир.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, аммо ҳарорат фони бироз пасаяди.
Ҳаво ҳарорати кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиқни, кундузи шанба куни 7-12 даража илиқни, якшанба куни 5-10 даража илиқни ташкил этади ва ушбу кунларнинг меъёрий қийматларига яқин бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кутилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда эртага қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
Қизил чизиқ босилди: Эрон ҳаво ҳудудини, Исроил эса мактабларини ёпди
Андижонда эркак қайнанаси ва хотинини болта билан уриб ўлдирди
Наманганда Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг мансабдор шахсларига жиноий иш очилди
Эри мажбурлаб памперс едирган аёлга уй бериладиган бўлди