Сурхондарёдаги Термиз дала ўқув майдонида 6 сентябрь куни ўқув-услубий йиғинга старт берилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бу ўқув йиғини жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондони ўринбосарининг вилоят ҳудудидаги ҳарбий қисмлар, ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари билан авиациянинг интенсив учиш ҳудудларида дала ўқув йиғини ўтказиш ҳақидаги буйруғига асосан ўтказилмоқда.
Қайд этилишича, соҳа масъул офицери подполковник Сарвар Тоштемиров тадбир аввалида сўз олиб, қўшинларнинг жанговар тайёргарлик даражасини дунёнинг энг илғор армиялари билан тенглаштириш кераклиги, бунинг учун ҳарбий қисм ва муассасаларда барча моддий-техник асослар, ҳарбий хизматчилар учун зарур шароит яратилгани, энди юрт посбонлари фақат ва фақат ўз устида ишлаши, энг сўнгги замонавий билимларни ўзлаштириши лозимлигини таъкидлади.

Баён қилинишича, дала ўқув йиғинини ўтказишдан асосий мақсад тўпланган тажрибаларни янада мукаммаллаштириш, жанговар ҳаракатларни ташкиллаштириш ва замонавий шароитда ҳар томонлама эгалланган билимларни мустаҳкамлаш ҳисобланади. Йиғин иштирокчилари билан саф тайёргарлиги, жисмоний тайёргарлик машғулотини янгича усулларда олиб бориш бўйича амалий машғулотлар бўлиб ўтган. Саф тайёргарлиги давомида ҳарбий хизматчиларнинг уст-боши, ҳужжатлари, қуроллари кўрикдан ўтказилган. Ўқув-услубий йиғин давом этмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда Ўзбекистон–Россия ҳарбий ўқув-йиғинларига старт берилгани, Самарқандда ҳарбийларнинг ўқув машғулоти бўлиб ўтгани ва Ўзбекистонда яна бир дала ўқув майдони фойдаланишга топширилгани хабар қилинган.
Тасодифий хабарлар
Тожикистонда коронавирус тарқалгани расман эълон қилинади
"Instagram" шартларни бажармаган фойдаланувчиларга тақиқ қўймоқчи
ОТБ Ўзбекистонга 161 млн доллар қарз беради
«Шайтанат» сериалининг янги қисмлари ТВда намойиш этилади (Видео)
Namangandagi tergov hibsxonasida mahkuma to‘satdan vafot etdi. Bosh prokuratura rasmiy ma'lumot berdi