Ва ниҳоят Ўзбекистон қонунчилигига вилоят, туман, шаҳар ҳокимларининг бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас деган норма киритилмоқда. Бу ҳақда айни вақтда бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўшма йиғилишида маълум қилинди.
Аввалроқ депутатлар томонидан аввалги муҳокамаларда Конституциявий қонун лойиҳасидан ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига бошчилик қилишини назарда тутувчи қоида чиқариб ташланган эди.
Бироқ, жамоатчилик томонидан берилган таклифларда бундай ўзгаришнинг ўзи етарли эмаслиги, яъни ҳокимлар халқ депутатлари Кенгашларида раҳбар бўла олмаслиги аниқ кўрсатилиши кераклиги билдирилган.
Шунга мувофиқ, депутатлар таклифи билан “ҳоким лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида тегишли халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас” деган қатъий норма ўрнатилмоқда.
Маълумот учун, бугунги кунда Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши раиси вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳисобланади. Қолаверса, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши раиси ҳам вилоят ҳокими Эргаш Солиевдир.
Эслатиб ўтамиз, собиқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бир вақтнинг ўзида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг раиси сифатида ҳам фаолият юритган эди. У ҳокимлик лавозимидан кетганидан сўнг кўп ўтмай Кенгаш раислигини ҳам тарк этди.
Тасодифий хабарлар
Дам олиш кунларида яна кучли иссиқ бўладими?
РАСМИЙ ХАБАР: 26 мартдан Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади
Уйқу вақтида телефонни ёстиқ остига қўйиш инсон ҳаётига хавф туғдиради — Apple
Saida Mirziyoyeva aholini eng ko‘p tashvishga solayotgan 5 ta muammoni sanab o‘tdi
Юнусободдаги қотиллик: “ИИББ бесоқолбозларга қарши рейд ўтказаётгани йўқ. 25 ёшли Шокир Х. ўз қотили билан интернетда танишган”