Қирғизистонлик депутат Дастан Бекешев мамлакат президенти Садир Жапаровнинг ўғли Рустам сиёсий платформа қуришга уринаётгани ва Бишкекдаги турли қаҳвахоналарда потенциал номзодлар билан учрашувлар ўтказаётганини айтди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Халқ депутатининг фикрича, мазкур ҳолат хавотир уйғотади. У давлат раҳбарининг ўғли сиёсатга аралашмаслиги ва босим ўтказмаслиги кераклигини айтган.
«Биз икки нафар собиқ президент (Асқар Акаев ва Қурманбек Бакиев) тажрибасида ҳаммаси қандай тугаганини биламиз. Умид қиламанки, бизнинг президентимиз буни тўхтатади ва оилавий кенгашда улар оқилона қарор қабул қилади», — деган депутат. Ўз навбатида, Қирғизистон президенти администрацияси депутатнинг мазкур баёнотига муносабат билдирган.
«Садир Жапаров қариндошларининг сиёсий жараёнларда иштироки борасидаги позицияси ўзгаришсиз қолмоқда. Давлат раҳбари илгари бир неча бор яқин қариндошларидан ҳеч ким сиёсий жараёнларга аралашишига, шунингдек, давлатнинг юқори лавозимларини эгаллашига йўл қўймаслигини таъкидлаган», — деган президент матбуот котиби Эрбол Султанбаев.
Аввалроқ Қирғизистон президентини хон деб эълон қилиш таклиф қилингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қирғизистон президентига мамлакат аҳолисининг неча фоизи ишониши маълум бўлган. Ҳамда Садир Жапаров Ўзбекистон билан чегарадаги муаммолар ҳали ҳал қилинмаганини айтган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 5 300 дан ошди
Бухорода бир йўла 32 нафар бемор тўлиқ соғайди
50 минг сўм туфайли юз берган жанжал одам ўлими билан якунланди
Диққат! Қадр кечасида Аллоҳдан мол-дунё сўраш жоизми?
Бухорода 20 ёшли йигит ёқтирган қизининг кўнгли дўстида эканини билгач, уни ваҳшийларча ўлдирди