2011 йилнинг мартидан 2021 йил мартигача Суриядаги можароларда 350 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет маълум қилган.
У БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши сессиясида ўз идораси томонидан тайёрланган ҳисоботни тақдим этган.
“Биз 2011 йил мартидан 2021 йил мартигача Суриядаги можаро пайтида ҳалок бўлган 350 209 нафар шахсларнинг рўйхатини туздик”, деган Олий комиссар.
Бачелетдаги маълумотларга кўра, рўйхатга 26 727 нафар аёл ва 27 126 нафар бола киритилган. Маълум қилинишича, энг кўп қурбонлар Алеппо вилоятида қайд этилган — 51 731 нафар. Кейинги ўринлардан Дамашқ (47 483), Хомс (40 986), Идлиб (33 271), Хама (31 993) ва Тартус (31 369) жой олган.
Олий комиссарга кўра, бу статистика “пухта ишлашга асосланган”, лекин тўпланган маълумотлар можаро қурбонларининг тўлиқ рўйхати сифатида талқин қилинмаслиги керак. Унинг сўзларига кўра, қурбонларнинг ҳақиқий сони, албатта, кўпроқ.
Бачелетнинг айтишича, унинг идораси одамларнинг ўлимига нима сабаб бўлгани, шунингдек уларнинг фуқаролик ёки бошқа ҳолати ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилишни бошлаган.
“Қўшимча таҳлил қилиш жуда муҳим ва бу мураккаб ишни давом эттириш учун бизга кўпроқ вақт ҳамда маблағ керак”, дея хулоса қилган у.
Тасодифий хабарлар
Наманганда ухлаб ётган хитойлик шифокорлар дўппосланди ва тунаб кетилди
UzAutoMotors’нинг иши юришмаса истеъмолчи айбдорми?
Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 14 фоизли кредитлар ажратилади
Мирзиёев Алиевни 60 ёшни қаршилагани билан табриклади