Навоий вилоятида электр қурилмаларни эксплуатация қилиш учун симёғочга чиққан йигит ток уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” AЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Aниқланишича, Навбаҳор тумани “Янгийўл” маҳалласида яшавчи О.A. исмли йигит жорий йил 1 август куни соат 09:30 лар атрофида электр қурилмаларни эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларини бажармасдан, ўзбошимчалик билан симёғочга чиққан. Оқибатда ток уриб, воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, тармоқ “Янгиқўрғон” подстансиясидан чиқувчи 10 киловаттли “Охунбобоев” шохобчасига уланган трансформатордаги автоматга уланган.
Ҳодиса жойи ходимлар томонидан ўрганилганда, хавфсизлик техникаси ва электр ускуналарни эксплуатация қилиш қоидаларидан четга чиқиш ҳолатлари аниқланмаган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбек пахтасига бойкот бекор қилинмоқда
Мактаб ўқувчилари ишлаши мумкин бўлган соҳаларнинг рўйхати тузилди
Ўзбекистон яна 250 млн доллар қарз кўтарди
Ўзбекистонда абонент рақамини сақлаган ҳолда алоқа операторини ўзгартириш хизмати ишга тушди
Президент коронавирусга қарши курашаётган бир гуруҳ шифокорларни мукофотлади