Наманганнинг Поп туманида хўранда ошхонанинг эгаларини ўлдирди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.
Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқаро Азиз Янгибоев Поп туманида яшовчи холасиникига боради. У йўлда овқатланиш учун халқ орасида «Вилка» деб аталувчи ошхонага киради ва таомлар ҳамда спиртли ичимлик буюртма қилади. Кайфи ошган хўрандага ходимлар ошхона ёпилаётганини ва унинг еган таоми ва ичимлигининг нархи 74 минг сўм бўлганини айтишади. Азиз ёнида тўлаш учун пули йўқлигини билдириб, кафолат сифатида Redmi русумли телефонини ташлаб кетади.
Азиз холасиникига бориб, у ердан пичоқ олиб ошхонага қайтиб боради. У ошхонанинг иккинчи қаватида ухлаб ётган ошхона эгалари— эр-хотинни аёвсиз пичоқлайди.
Азиз Янгибоев Жиноят Кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан айбли деб топилиб, узил-кесил 25 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Тасодифий хабарлар
Журналистларга босим ўтказганлик учун жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда
Дамасда одам ташиш қатьий чекландими?
“Автотеррор”: 12 балл “ишлаб олган” ҳайдовчилар кескин кўпайди
Жо Байден саёҳат чекловларини бекор қилди
Forbes Uzbekistan ўз фаолиятини тўхтатди