Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Нурафшон шаҳрида Зулфия Зокирова номига ҳайкал мажмуасини қуриш ва атрофини ободонлаштириш ҳамда Nurafshon Business City ҳудудида замонавий кутубхона биносининг қурилишини бекор қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Ҳоким фармойиши билан вилоят маҳаллий бюджетининг 2021 йил III чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан вилоят ҳокимининг (собиқ ҳоким Даврон Ҳидоятов) 2021 йил 3 ноябрдаги 179-10-0-Ф/21-сонли фармойишига мувофиқ ажратилган 34 400 000,0 минг (ўттиз тўрт миллиард тўрт юз миллион) сўм вилоят маҳаллий бюджетига тикланди.
Вилоят ҳокимининг 2021-йил 3-ноябрдаги 179-10-0-Ф/21-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб топилди.
Бюджетга тикланган маблағларнинг 1 650 000,0 минг (бир миллиард олти юз эллик миллион) сўми вилоятдаги ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг уй-жойларини таъмирлаш учун вилоят “Саховат ва кўмак” жамғармасига ўтказиб бериш мақсадида вилоят ҳокимлигига ажратилди.
Тасодифий хабарлар
"Автомобилга навбатлар йўқ бўлади, фақат озгина сабр қилинг" — "Ўзавтосаноат" раҳбари
Арқадағ ўғлидан ҳокимиятни қайтариб олмоқчи – “Carnegie Politika”
Президентнинг қариндошларига янги тақиқлар жорий этилмоқда
Таиландда россиялик опа-укалар ваҳшийларча ўлдирилди
Сидиқов: “Ўзбекнефтгаз”ни жаҳон бозорига олиб чиқиш – асосий йўналишларимиздан бири