Кореянинг Эксимбанки Тошкент шаҳар транспорт инфратузилмаси учун янги концепция тақдим этди.
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Жанубий Корея делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда “Интеграциялашган жамоат транспорти стратегиясини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш” мавзуси муҳокама этилди.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, йиғилишда Кореянинг Эксимбанки Тошкент шаҳар транспорт инфратузилмаси учун янги концепция тақдим этди.
Мазкур концепцияда берилган таклифларда пойтахтда жамоат транспорти йўналишларини кўпайтириш ва шу орқали шахсий автотранспортлар ҳаракатини камайтириш таклиф этилган.
“Кореялик мутахассисларнинг аҳамиятли таклифларидан яна бири тезюрар автобус йўналишларини ташкил этиш бўлиб, бу шаҳар ичида бир манзилдан иккинчисига тез, осон ва қулай етиб олишни таъминлайди”, - дейилади хабарда.
Концепцияда бу тизимдаги хусусий тармоқ ишини ривожлантириш каби қатор илғор ташаббуслар илгари сурилган бўлиб, энди шаҳар ҳокимлиги ва пойтахт жамоат транспортига масъуллар билан биргаликда ушбу таклифларни ҳаётга жорий этиш масалалари кўриб чиқилади.
Тасодифий хабарлар
Варшавада Шавкат Мирзиёевга туҳмат қилган наманганлик, аслида, ким?
11-синф ўқувчиси Spark’да 4 нафар тенгдоши билан ЙТҲга учради
Москвада 2021 йилда байрам намози онлайн тарзда ўтказилади
Коронавирус: Ўзбекистонда Инқирозга қарши жамғарма тузилиб, унга 10 трлн сўм ажратилади
Трампга 136 йиллик қамоқ жазоси кутилмоқда