Ўзбекистонда 6 апрель куни коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони кун давомида 115 нафарга ошди. Жами касалланганлар сони 457 нафарга етган (уларнинг 2 нафари вафот этган, 30 нафари соғайган). Бу ҳақда "Дарё" ёзмоқда.
Дастлаб, 6 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра касалланганлар сони 5 апрелдаги сўнгги баёнотдан сўнг 48 кишига ошгани маълум қилинди. Соат 19:00 ҳолатига касалланганлар сони 7 нафарга, 23:00 ҳолатига эса яна 60 нафарга ошгани эълон қилинди.
Қайд этиш жоиз, 5 апрель куни касалланганлар сони 76 нафарга, 4 апрель куни эса 39 нафарга кўпайган эди. Бунгача бир кунда аниқланган касалланиш ҳолатлари бўйича рекорд 29 март куни қайд этилган, ўшанда 40 бемор аниқлангани айтилган эди.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг изоҳлашича, сўнгги кунларда беморлар сонининг сезиларли ўсиши касалликка гумон қилинганларни тестдан ўтказиш қамрови ошгани билан боғлиқ.
Жумладан, вазирнинг қайд этишича, 5 апрель куни 4737 киши коронавирусга тест қилинган ва уларнинг 76 нафарида касаллик аниқланган. Аввалроқ Ўзбекистонга 245 мингта коронавирусга тест олиб келингани маълум қилинган эди.
Тасодифий хабарлар
“Барчаси кеч хабар топганимиз ва хатомиз туфайли бўлди” – соғлиқни сақлаш вазири “Док-1 Макс” иши ҳақида
2020 йилда ЙТҲларда қанча одам вафот этгани маълум қилинди
6 ойлик танаффусдан сўнг Ўзбекистонда жума намозлари адо этилди (видео)
Ўзбекистонда «яшил» тоифага ўтган 10 та ҳудудда масжидлар очилди
Эрдўған БМТни китоб билан савалади