Ижтимоий тармоқларда кўпчилик қатнашган тўй видеоси тарқамоқда. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходимлари томонидан ўрганилди.
Мазкур видео 9 сентябрь куни Тошкент вилояти Тошкент туманида олинган бўлиб, у ерга 29 ёшли Аҳмаджон Т. куёв сифатида ўртоқлари билан келган. Бундан ташқари, Аҳмаджон Т. тўйини Шайхонтоҳур туманидаги уйида ташкиллаштирган ва тўйга 40 нафардан ошиқ меҳмонлар келишган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддаси (“Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш”) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Тасодифий хабарлар
Британия ва Канада ҳам Путинга персонал санкция жорий қилди
Россияда Марказий Осиё фуқаролари учун виза режимини ўрнатиш таклиф қилинди
Эртага айрим ҳудудларда шамол кучайиб, ёмғир ёғиши мумкин
Шавкат Мирзиёев Путин билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди — Кремль
Наманганда эрини ўлдириб, тилла тишларини синдириб олган аёл қамалди