1 апрель куни Россия Федерацияси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашига раислик қила бошлайди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Мавжуд тартибга кўра, Хавфсизлик Кенгашига раислик 15 та аъзо давлат орасида бир ойдан алмашилинади. Россия ҳам 1 апрель куни бу мақомни Мозамбикдан қабул қилиб олади.
Қайд этилишича, Россия раислиги давомида апрель ойида Нью-Йоркда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигида БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади.
Шунингдек, шу ойда Хавфсизлик Кенгашининг “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми тамойилларини ҳимоя қилиш орқали самарали кўп томонлама муносабатлар” мавзусидаги юқори даражадаги очиқ муҳокамаси ҳам бўлиб ўтади. Ушбу йиғилишга ҳам Россия дипломатияси раҳбари раислик қилади. Шунингдек, Лавров 25 апрель куни Яқин Шарқ бўйича мунозаралар сессиясига ҳам раислик қилмоқчи.
Бир йилдан ошиқ давр мобайнида Россия босқинига қарши курашаётган Украина эса бу раисликни “ёмон ҳазил” деб атаган.
“Россия мустамлакачилик урушини олиб бормоқда. Унинг президенти ҳарбий жиноятчи, болаларни ўғирлагани учун Халқаро жиноий суд томонидан қидирилмоқда”, деган Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ БМТ Хавфсизлик Кенгаши Россия томонидан таклиф этилган “Шимолий оқим” портлашини текшириш бўйича резолюцияни рад этган эди.
Manba: Qalampir.uz
Тасодифий хабарлар
Тошкентда янги қурилаётган бино ёниб кетди
Болаларини ажратишга чиққан ота-оналар ўртасида жанжал содир бўлди
Наврўзда давлат ташкилотлари ходимлари 3 кун дам олади
5 минг сўмлик ва 10 минг сўмлик янги купюраларнинг дизайни эълон қилинди (ФОТО)
Қалин туман Наманган аэропорти фаолиятини вақтинча чеклади