Ўзбекистонда мактабгача таълимдаги қамров даражаси ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга етказилади. Бу ҳақда айни пайтда ЎзЛиДеПнинг Х қурултойида нутқ сўзлаётган Шавкат Мирзиёев қайд этди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бунинг учун қўшимча равишда 7 мингдан зиёд янги боғча ташкил этилади. 2024 йил якунига қадар 6 ёшли болалар мактабгача тайёрлов тизими билан тўлиқ қамраб олинади.
Ушбу тадбирлар ҳисобидан келгуси беш йилда тизимда 45 мингдан ортиқ хотин-қизлар учун қўшимча иш ўринлари яратилади. Боғча тизими ходимларининг ойлик маошлари ҳам босқичма-босқич ошириб борилади.
Шунингдек, мактаб таълими тизими учун ўқув дастурлари ва дарсликлар илғор хорижий тажриба асосида тўла қайта ишланиб, 2026 йилга қадар амалда жорий этилади. Ўқитувчилар меҳнатини муносиб қадрлаш борасидаги ишлар давом эттирилади.
Болалар сони ўсиб бораётганини инобатга олиб, янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутувчи Мактабларни ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилади. Шу асосда келгуси беш йилда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш учун мактаблар реконструкция қилинади ва янгидан барпо этилади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон Франциядан 150 млн евро қарз олади
Россияда коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказиш муваффақиятли якунланди
Тошкентда 63 ёшли аёлга тегажоқлик қилган йигитга жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 97 фоизга етди
Яна бир университет 14 кунга эмас, номуайян муддатга масофавий ўқиш шаклига ўтди