Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 17 ёшли йигит 47 ёшли муқаддам судланган отасини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар матбуот хизмати хабар бермоқда.
22 январь куни соат 01.00 да Яккасарой тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган. Унда Шота Руставели кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонда оилавий келишмовчилик юзага келгани ҳақида маълум қилинган.
Келишмовчилик натижасида 17 ёшли ўрта мактаб ўқувчиси ўз отаси фуқаро А.И. ни пичоқлаб қўйгани аниқланди. А.И. тиббиёт муассасасига етказилган, тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Тасодифий хабарлар
Эртага Ўзбекистоннинг кўплаб жойларида ёмғир ёғади
Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдами Афғонистонга етказилди
Президент сайлови: ташвиқот ишлари бошланди. Номзодлар қандай ҳуқуқларга эга?
Қозоғистонлик болакай Роналду билан суратга тушди
Қозоғистон Россия билан тенгеда ҳисоб-китоб қилишга тайёр