Henley & Partnets таҳлилий агентлиги маълумотларига кўра, бу йил мамлакатнинг Украинага бостириб кириши муносабати билан 15 мингдан ортиқ бадавлат одам Россияни тарк этади.
"Россия миллионерларини йўқотмоқда", деди Henley учун маълумот тўплаган New World Wealth тадқиқот бўлими раҳбари Эндрю Амоилс.
“Сўнгги ўн йил ичида бадавлат одамларнинг Россиядан чиқиб кетиши сони йил сайин ортиб бормоқда, бу эса мамлакат олдида турган долзарб муаммолар ҳақида эрта огоҳлантиришдир. Тарихга кўра, йирик давлатларнинг парчаланишидан аввал, одатда, аҳоли кўчиб кетишининг тезлашиши кузатилган. Кўпинча биринчи бўлиб кетадиганлар бой одамлар, чунки уларда бунинг учун маблағ бор ", — дейилади Henley & Partnets тадқиқотида.
Компания прогнозларига кўра, Украина ҳам ўз аҳолисига нисбатан йирик миқдорда маблағли кишиларни бой беради: йил охиригача 2,8 минг миллионер мамлакатни тарк этиши кутилмоқда (бу миллион бойликка эга бўлган барча одамларнинг 42 фоизини ташкил қилади)
Таҳлилчилар, шунингдек, АҚШ ва Буюк Британия россияликлар учун унчалик қулай эмаслигини, уларнинг бойлиги ҳуқуқий ва ахлоқий масалаларни келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда. Шунинг учун, эмиграция учун энг жозибадор давлатлар БАА, Малта, Монако ва ҳатто Маврикий бўлади.
Тасодифий хабарлар
Мусулмонлар идораси: Пул тикиб ўйналадиган ўйинлар жуда катта гуноҳ
Наманганда 1 900 000 сўмга нархланган чақалоқ
“Эвакуация режаси ишлаб чиқилмоқда”. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фуқароларга мурожаат билан чиқди
Дунёнинг энг ҳурмат қилинувчи жамоат арбоблари рейтинги эълон қилинди
Ўзбекистон ОТМларига қабул квоталари тасдиқланди