Эндиликда Тошкент шаҳридаги боғлар ва парклар 24 соат давомида фаолият юритади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтирилган.
Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳрининг камида 60 гектар ер майдонида аттракционлардан ҳоли бўлган жамоат истироҳат боғи ҳамда ҳар бир туманда кичик яшил истироҳат боғлари ташкил этилади.
Қарорда жамоат боғи ва кичик яшил боғларни ташкил этиш ишларига Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бириктирилган. У уч ой давомида, халқаро экспертлар, меъморлар ва дизайнерларни жалб қилган ҳолда, жамоат боғи ва кичик яшил боғларни қуриш концепциясини ишлаб чиқиши керак.
Шунингдек, ҳоким жамоатчилик боғи тузилиши ҳақидаги аҳолининг фикрини билиш учун жамоатчилик фикрини, ташкилий масалаларни ўрганишни таъминлаши ва таклифлар бериш учун жамоат боғи ва кичик яшил боғларни ташкил этиш имконияти бўлган ҳудудларни аниқлаши лозим.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши пойтахтда 24 соат давомида ишлайдиган паркларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбурий талабларни белгилайди.
Тасодифий хабарлар
Ногиронлиги бўлган ёшларга субсидия ажратилади
15 июндан яшил ва сариқ ҳудудлардаги буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилди. Бунда нималарга риоя қилиш керак?
Наманганда ИИБ ходимлари ва оила ўртасидаги можарога изоҳ берилди
Ўзбекистонда яна бир ҳоким пневмониядан вафот этди
Греция собиқ президенти вафот этди