Ўлим хавфи мавжудлиги сабаб иложи борича ташқарига чиқмаётган Ғазодаги фаластинликлар ўт очиш тўхтатилгандан сўнг Исроил нималар қилганини яхшироқ кўриш учун ўз маҳаллалари бўйлаб кезишди.
Одамлар Исроил томонидан вайрон қилинган хонадонлардан қолган улкан бетон уюмларини кўриш учун тўхташар, баъзи жойларда чиқиндилар ҳатто кўчаларни тўсиб қўйганди.
Улар кўрган нарсалар, аслида, ҳайратланарли эмасди. Чунки нималар рўй бераётгани телевизорда ҳам намойиш этилган эди.
Исроил сиёсатчилари ва қўмондонлари Ғазодаги «террор инфратузилмаси» деб билганлари – ҲАМАС ва бошқа кичик ташкилотларга жиддий зарар берганликларини даъво қилишмоқда.
Ҳан Юнус шаҳридаги ҳаётни дафн маросимлари тўхтатиб қўйди. Бир неча минг киши спорт майдончасида намоз ўқишади ва Фаластин байроғига ўралган жасадларни кўтариб замбилларга эргашишади.
Исроил ҳам, ҲАМАС ҳам ғалаба қозонгани ҳақида эълон қилди.
Исроил раҳбарлари вайрон қилинган бинолар ва нишонга олинган ҲАМАС қўмондонлари ҳамда ракетага қарши мудофаа тизими – «Темир гумбаз»нинг муҳим ютуқларини қайд этишмоқда.
ҲАМАС эса ғалабани тирик қолиш, деб таърифламоқда. Ташкилотнинг Ғазодаги етакчиси Яҳё Синвар сулҳдан бир кун ўтиб, ғалаба қозонган каби яширинган жойидан чиқиб келди. Чунки ҲАМАС ҳам сиёсий таблога мамнуният билан қараши мумкин.
Ғазодан 100 километр узоқликда жойлашган Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида ҲАМАС шиорлари янгради. ҲАМАС фаластинликларга Қуддусда курашишга ва уларнинг ҳуқуқлари учун бадал тўлашга тайёр эканлигини баралла айтди.
Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос халқаро миқёсда Фаластинни озод қилиш ташкилоти ва Фаластин маъмурияти раислиги орқали ўз халқининг овози сифатида танилган бўлса-да, фаластинликлар ўз президентларининг фаолиятидан мамнун эмаслар. У май ойида ўтказилиши керак бўлган аммо ўзи мағлуб бўлиши аниқ бўлиб қолган сайловларни бекор қилди. Фаластинликлар 2006 йилдан бери президентлик ва парламент сайловларида овоз бермайди.
Бошқа томондан, ҲАМАСнинг Қуддус учун охиригача курашиш ҳақидаги оддий шиори истило қилинган ҳудудларда яҳудий аҳоли пунктларининг қурилишини тўхтатиш тугул, секинлатишни ҳам уддалай олмаган Аббосдан ҳафсаласи пир бўлган фаластинликлар қалбида умид оловини ёқмоқда.
Исроилда ҳам бош вазир Бинямин Нетаняҳу ҲАМАС билан 11 кунлик тўқнашувдан олдинги сиёсий жиҳатдан омон қолиш курашига яна қайтади.
Нетаняҳу шу қадар жиддий коррупция айбловлари билан айбланмоқдаки, у ҳатто Исроилнинг ўн олтинчи бош вазири Эхуд Ольмерт сингари қамоққа тушиши ҳам мумкин. ҲАМАС Қуддусга ракета отиб, можарони жуда кучайтириб юборган 10 май куни Нетаняҳу ўз курсисини йўқотиш арафасида эди.
Сўнгги икки йил ичида ўтказилган тўрт сайловда на Нетаняҳу ва на унинг рақиблари парламентдаги кўпчилик ўринни қўлга кирита олган. Нетаняҳу бир ой кураш олиб борганига қарамай, парламентда коалицион ҳукумат тузиш учун зарур бўлган 61 овозни ололмади.
Навбат унинг асосий рақиби Яир Лапидга келгандай, ҳукумат кўпчиликни ташкил этаётганини эълон қилишига бир неча кун, ҳатто бир неча соатлар қолгандай туюлмоқда эди. Овоз йиғиш учун ҳали ҳам вақти бор, аммо бешинчи умумий сайлов ўтказилиши эҳтимоли юқори.
Исроил, шунингдек, яҳудий кўпчилик ва аҳолининг 20 фоизини ташкил этувчи араблар масаласи билан ҳам шуғулланиши керак.
Нетаняҳунинг қутблантирувчи риторикаси ва экстремист яҳудий миллатчиларини қучоқлаши мураккаб вазиятни янада мураккаблаштириб юборди.
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги аввалги тўқнашувларда бўлгани каби бу сафарги сулҳ ҳам фақат танаффусдир. Чунки муаммо ҳал қилиниши тугул, музлатиб қўйилмади ҳатто. Сулҳ навбатдаги инқироз билан синовдан ўтказилгунча давом этади. Бу – Ғазога отилган бир ракета ёки Қуддусда Исроил полициясининг фаластинликларга қарши зўравонлиги ёки Шарқий Қуддусдаги Шайх Жарроҳда яҳудийлар томонидан фаластинликларни уйларидан ҳайдашга уриниш ҳам бўлиши мумкин. Қолаверса, уйларидан чиқариб юборилган фаластинлик оилалар ўрнига кўпроқ яҳудийларнинг жойлаштирилиши Қуддусдаги зўравонликнинг асосий сабабларидан бири бўлганди.
Бу бўйича Исроил томонидан амалга ошириладиган ишлар вазиятни тинчлантириш учун кечиктирилди. Бироқ даъво тўхтатилмади ва охир-оқибат ҳукм чиқарилади. Шу нуқтайи назардан, Исроилдаги ҳуқуқий жараён хронологияси сулҳнинг биринчи йирик синови бўлиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда 6та божхона пости тугатилади
Зеленский Оқ уйда. Бу сафар унга нималар ваъда қилинди?
Украинада уруш бошланганидан бери қанча аскар ҳалок бўлгани айтилди
Интерпол халқаро қидирувга берган ўзбекистонлик Қирғизистонда ушланди
Шахсий қарашларга асосланган нотўғри талқинлар тарқалмоқда – Диний қўмита