Украина фуқаролари урушнинг дастлабки етти кунида 30 йиллик мустақиллик давридан кўра кўпроқ бирлашди. Бу ҳақда Президент Владимир Зеленский халқига йўллаган видеомурожаатида айтиб ўтди.
“Саломатлик тилайман, бирдам юрт! Мен тасодифан бирдам демадим. Бу даҳшатли урушнинг еттинчи куни бошланди. Биз бирдек ҳис қилаётган уруш. Бу вақт ичида 30 йилдагидан кўра кўпроқ бирлашдик. Аввалига биз бирдек қўрқдик. Кейин бирдек оғриқли бўлди, лекин ҳозир ҳаммаси бир хил. Ғалабадан, ҳақиқатдан, биз эришмоқчи бўлган тинчликдан, осойишталикдан, биз ташвишланаётган халқимиз ҳаётидан ва Украинадан ташқари... Бу вақт ичида биз ҳақиқатан ҳам бир бутун бўлдик. Биз бир-биримизни кечирдик. Бир-биримизни яхши кўрдик. Биз бир-биримизга ёрдам беряпмиз. Бир-биримиз учун қайғуряпмиз”, деган Украина Президенти видеомурожаатида.
Президент яна бутун дунёдаги яҳудийларини Россиянинг Бабий Ярга ракета ҳужумига жавоб беришга чақирди.
“Шундай жойни ракета нишонига айлантириш учун ким бўлиш керак? Сизлар Холокост қурбонларини иккинчи марта ўлдиряпсиз. Совет даврида Бабий Ярнинг ҳақиқий тарихини ўчириш учун савдо маркази ва спорт клуби, ёрдамчи бинолар ҳамда боғ қуришди. Нега энди бомбардимон қилишди? Бу инсонийлик чегарасидан чиқиш. Бундай ракета зарбаси Россиядаги кўп одамлар учун бизнинг Киевимиз бутунлай бегона эканини кўрсатади. Пойтахтимиз, тарихимиз ҳақида ҳеч нарса билишмайди, лекин уларга тарихимиз, юртимиз, барчамизни йўқ қилиш буйруғи берилган”, деган Зеленский.
У душман ҳаддан ташқари қаҳрли эканини таъкидлаган. Тунда рус қўшинлари Киевда украиналикларни бомбардимон қилди, кейин Бабий Ярни ракета билан урди.
“Бутун дунё “бошқа ҳеч қачон” деб ваъда қиляпти. Тарихимизни, жаҳон тарихини биладиган ҳар қандай оддий одам учун Бабий Яр Киевнинг алоҳида қисми, Европанинг алоҳида қисми, ибодат жойи, бу тепаликларда ўлдирилган юз минглаб одамлар хотираси масканидир”, дея қўшимча қилган Президент.
“Укринформ” хабарига кўра, Киевдаги телеминорани уриб туширишда фойдаланилган Россия ракетаси Бабий Ярга келиб тушган.
Баби Яр— Киевнинг шимоли-ғарбий қисмида, Лукяновка ва Сирец туманлари оралиғидаги тракт бўлиб, у ерда Иккинчи Жаҳон уруши вақтида тинч аҳоли, асосан яҳудийлар, лўлилар, шунингдек, совет ҳарбий асирлари, нацистлар томонидан қатл этилган.
Тасодифий хабарлар
Хонанда ва диктор Шуҳрат Қаюмов вафот этди
Хоразмда сохта ДХХ ходими ушланди
Хаж мавсуми бўйича тарқалган хабарлар юзасидан ахборот берилди
Ўзбекистонда жазони ўташ шартлари ўзгарди
Қизиқчи Валижон Шамшиев раҳбарлик лавозимига тайинланди