Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида икки номаълум шахс Ўзбекистон фуқаросини зўрлик билан ушлаб турган. Бу ҳақда ATPress.kz нашри хабар берган.
Маълум вақтдан кейин ўзбекистонлик 500 минг тенге (1200 доллар атрофида) олиб келиш шарти билан қўйиб юборилган.
Жабрланувчи озодликка чиққач, тезда навбатчилик қисмига мурожаат қилган. Гумонланувчилар полиция ва миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинган.
Иккала товламачининг шахси ўрнатилган. Улар Атираунинг 1983 йилда туғилган ва Жилиўй туманининг 1979 йилда туғилган фуқаролари бўлиб чиққан.
Қўлга олинганлардан бири бир неча марта судланган бўлган. Ҳозирда у тергов изоляторига жойлаштирилган, унинг шериги эса уй ҳибсига олинган.
Ҳозирда ушбу жиноят юзасидан “Товламачилик” моддаси бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда. Таъкидланишича, гумонланувчилар бузғунчи диний оқим аъзолари бўлган.
Тасодифий хабарлар
Россия Марказий Осиё мигрантларини урушга сафарбар қиляпти
Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати баёноти
ОГОҲ БЎЛИНГ: эпидемия шароитида хакерлар фаоллашмоқда...
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 10 нафарга етди
Хомиладор келиннинг жонига қасд қилиниши юзасидан Бош прокуратура маълумот берди