Кеча талабаликка тавсия қилинган абитуриентлар ҳақидаги маълумотлар эълон қилинган эди. Унга кўра, Хоразм ва Қорақалпоғистондаги 2 та мактаб битирувчиларининг барчаси талаба бўлган.
Хусусан, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани Таган қишлоғидаги 28-мактаб, Қорақалпоғистоннинг Aмударё тумани 56-сонли мактаб Технология йўналишидаги вариатив синфларнинг 11-“б” синф битирувчилари 100 фоизлик натижа билан талабаликка қабул қилинди.
Шунингдек, Aмударё туманидаги 40-мактаб вариатив синфининг 27 нафар битирувчисидан 24 нафари талабаликка қабул қилинган. Улардан 8 нафари давлат гранти, 17 нафари тўлов шартнома асосида ўқишга кирган. Бу 93 фоизлик натижа.
Қўнғирот тумани 2-сонли мактабдаги Технология йўналиши бўйича вариатив синфда 31 битирувчидан 27 нафари (87 фоизи) талаба бўлган.
Aмударё тумани 56-сонли мактаб Технология йўналишидаги вариатив синфларнинг 11-“в” синф 88 фоизлик, жами 94 фоиз ўқувчилар ОТМга ўқишга кирган.
Тасодифий хабарлар
“Жасади 2 кун машинада олиб юрилган аёл” ҳақидаги хабар рад этилди
Яшнобод туман Кенгаши депутати Дилдора Ботировна коронавирусдан вафот этди
Янги буйруқ: мигрантларнинг РФда бўлиш муддатини қисқартирувчи ҳолатлар тасдиқланди
Олмазорда «Matiz» ёниб кетди
«Турон» клуби бош мураббийи ва президенти жазоланди