Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутати Дилдора Ботировна Умарова коронавирус инфекциясидан вафот этди.
Бу ҳақда партия ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот учун, Дилдор Умарова 1966 йилда туғилган. 2018 йил буён Яшнобод туманидаги 149-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудираси лавозимида фаолият юритган. 2019 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган сайловларда “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутатлигига сайланган.
Партия жамоаси шу муносабат билан марҳуманинг оила аъзолари, яқинларига ҳамдардлик изҳор этди.
Манба: Effect.uz
Тасодифий хабарлар
Ерни Ойдан туриб суратга олган фазогир 90 ёшида авиаҳалокатда вафот этди
Андижонда эркак қайнанаси ва хотинини болта билан уриб ўлдирди
Бир ой олдин «ўлган» аёл ҳушига келди
Обамани “ортда қолдирган” Байден: Президентнинг рейтинги рекорд даражада тушиб кетди
Жиззахда 9-синф ўқувчиси «Информатика» дарси пайтида тўсатдан вафот этди