2019 йил 26 декабрь куни Ҳалқасимон қуёш тутилиши юз беради. Ушбу астрономик ҳодисани Республикамизнинг барча ҳудудларида қисман қуёш тутилиши шаклида кузатиш мумкин.
"Тутилиш эрталаб соат 08:00 да бошланиб, 10:06 гача давом этади. Соат 9:00 атрофида тутилиш максимумга эга бўлади ва унда қуёш гардишининг учдан бир қисми тўсилади", дейилади Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси хабарида.
Manba: zarnews.uz









