Россия ҳарбийлари бугун, 24 февраль куни соат 5:00 ларда Украинанинг Россия Федерацияси ва Беларусь билан чегарасига ҳужум қилган. Бу ҳақда Украина давлат чегара хизмати хабар қилди.
Бу Луганск, Суми, Харьков, Чернигов ва Житомир вилоятларида содир бўлаётгани кўрсатилган.
“Тахминан соат 05:00 да Украинанинг Россия Федерацияси ва Беларусь Республикаси билан ҳудуддаги давлат чегараси Беларусь томонидан қўллаб-қувватланган рус қўшинлари томонидан ҳужумга учради. Чегара бўлинмалари, чегара отрядлари ва назорат-ўтказиш пунктларига ҳужумлар артиллерия, оғир техника ва ўқ отиш қуролларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириляпти.
Бу Луганск, Суми, Харьков, Чернигов ва Житомир вилоятларида содир бўляпти. Бундан ташқари, Қрим автоном республикадан ҳам ҳужум бўляпти. Душманнинг саботаж ва разведка гуруҳлари ҳам қайд этилган. Чегара участкаларидаги вазиятга қараб, чегарачилар Украина Қуролли кучлари ва Украина Миллий гвардияси билан биргаликда душманга қарата ўт очмоқда. Жароҳатланган чегарачилар келсак, маълумотлар аниқланмоқда”, дейилади чегара хизмати хабарида.
Тасодифий хабарлар
Тошкент ва Наманганда ҳам ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
Эрон коронавирус қурбонлари сони бўйича иккинчи ўринга чиқиб олди
Россияга қарши санкциялар зарари ўзбек сўмига юкланяптими? Марказий банк изоҳ берди
Украина ва Россия ўртасида уруш эҳтимоли бор
Наманганда 120 нафар педагог имтиҳондан четлатилди