Наманганда Бандлик маркази мутасаддилари миллионлаб пулларни ўзлаштиргани аниқланди

Наманганда Бандлик маркази мутасаддилари миллионлаб пулларни ўзлаштиргани аниқланди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Косонсой тумани бўлими томонидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ўтказилган терговга қадар текширув давомида марказнинг масъул раҳбарлари жами 348 миллион 931 минг сўмлик молиявий камчиликларга йўл қўйгани, шундан 273 миллион 600 минг сўм маблағни мақсадсиз харажат қилгани аниқланди.
Текширув давомида маълум бўлишича, марказ мутасаддилари томонидан 2019 йил пахта мавсумида 53 кишини Сирдарё ва Жиззах вилоятларига пахта теримига юборилгани бўйича сохта тўлов қайдномалари билан, уларнинг номларидан сохта имзолар қўйиб, 48 миллион сўмни ўзлаштиришган.
Шунингдек, 2019-2020 йилларда туман жамоат ишларида ишламаган 35 нафар фуқарога 27 миллион 331 минг сўм миқдорида иш ҳақлари ҳисоблаб, бюджет маблағларини талон-тарож қилишгани аниқланган.
Ўз ваколатини суистеъмол қилган туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми, 209-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: UzA

×