Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами тадбирларини кўтаринки рухда ўтказиш мақсадида Корақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида очиқ майдонларда сайиллар, концерт томошалари ва кўнгил очар дастурларни ташкил этиш борасидаги тегишли ташкилотлар томонидан берилган таклифлар маъқулланди.
Коронавирус билан касалланиш кўрсаткичлари нисбатан барқарорлашаётганини инобатга олиб Республика махсус комиссияси шундай қарорга келган.
Мустақилликнинг ўттиз йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказишни таъминлашга масъуллар томонидан байрам тадбирларига ташриф буюрувчиларни ниқоб тақишлари, ижтимоий масофани сақлашлари, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назоратини кучайтиришни таъминлаш шартлиги белгиланди.
Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам тадбирлари ўтказиладиган майдонларда, шунингдек, ташкилот, корхона, муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларда ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётларига риоя этилишини сўраган.
Тасодифий хабарлар
Ҳоким блоггер мурожаатига "реакция" қилди: Отасиз оилага уй қуриб берилади
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди
Жасур Умиров 5 йилга қамалди
1 январдан бошлаб хорижга фақат «загран» билан чиқиш мумкин
2та Спаркни 500 АҚШ долларига сотиб олган фирибгарга қонуний чора кўрилди